Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзим ўқиган мактабга менинг китоб туҳфам акцияси давом этмоқда

×

 2019-04-06 17:20:04    664

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида бугун республикамиз бўйича барча раҳбарлар, тадбиркорлар ва бошқа давлат ташкилоти ҳодимлари ўзлари ўқиган таълим муассасаларига ўз кутубхонасидаги китоблардан совға қилмоқдалар. Қува тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Асқаров Дилмурод Қобилович ҳам ўзи таҳсил олган Тошлоқ туманидаги 7-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, таълим муассасасида таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашди ва уларга ўзининг шахсий кутубхонасидаги турли ҳилдаги бадиий китоблардан совға қилди. Учрашув давомида таълим муассасасидаги ёшларнинг қизиқишлари ва бугунги кунда юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида ўртоқлашдилар.

Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating