Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Қарори

×

 2019-08-10 10:58:54    711

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҚАРОРИ

ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

  1. Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий хаётимиздаги тутган ўрни,моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш мақсадида:
  2. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 август – якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2019 йил 11 август Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.
  3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.
  4. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.