Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ.

×

 2020-02-09 13:05:24    668

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 7 феврал куни телеграм ижтимоий тармоғининг “@Sizdan telegram” канали орқали “Фарзандим билан кўчаларда сарсон бўлиб юрибман” сарлавҳаси остида Қува тумани Толмазор МФЙда рўйхатдан ўтган фуқаро Озода Мадраҳимованинг мурожаати туман ҳокимлиги томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.

      Ўрганиш давомида фуқаро О.Мадраҳимова Андижон вилоятида мавсумий ишлар билан банд бўлганлиги сабабли фуқаро билан боғланишнинг имкони бўлмади.

     Аниқланишича О.Мадраҳимова қўшни Қирғизистон Республикасига турмушга чиқиб 1 нафар фарзанди билан турмушидан ажрашиб ота уйига келиб қолган. Лекин ака-укалар ўртасида низога борганлиги сабабли туман ҳокимлиги томонидан “Махалла” хайрия жамоат фонди биносида жойлашган реаблитация марказига вақтинча яшаш учун жойлаштирилган. Шунингдек 2019 йил 28 март куни 2009 йилда туғилган фарзанди Мадраҳимов Азизбек ва тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 19 нафар оила фарзандларига туман ҳокимлиги томонидан Хатна тўйлари ўтказиб берилган.

Вилоят Халқ таълими бошқармаси Аҳборот ҳизматининг ҳабар қилишича О.Мадраҳимова фарзанди А.Мадраҳимовни Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 39-умумтаълим мактабида таҳсил олаётганлигини айтган. Бироқ ўрганиш натижасида Азизбек Мадраҳимовни онаси бошқа мактабга олиб ўтгани маълум бўлди. Бугунги кунда А.Мадраҳимов Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 18-мактабнинг 4-"в" синфида ўқиётгани аниқланди. Фуқаро Озода Мадраҳимованинг, "Болам ҳеч қаерда ўқимайди", деган важи асосиздир. Болани ўртага қўйиб, қалтис йўллар билан уй-жой ва бошқа муаммоларини ҳал қилишга урунган.

Туман ҳокимлиги томонидан О.Мадраҳимовани туман ҳокимлиги томонидан уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Қува туман ҳокимлиги
Аҳборот ҳизмати