Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БУЮК МУТАФАККИР, ШОИР АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 579-ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2020-02-09 16:02:47    53

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда сўз мулкининг султони, туркийда “Ҳамса” битиб, туркий тил жозибасини кўрсатган мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг 579-йиллиги кенг нишонланмоқда.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 8 феврал куни 13-болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида Навоийхонлик тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар Навоий мероси, ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб ўтди.

Шундан сўнг туманимиз йигит қизлари, иқтидорли ёшлари иштирокида баҳр-у байт, навоийхонлик, ғазалхонликлар ўтказилди. Навоий ғазаллари билан янграган куй-қўшиқлар эса кечага шукуҳ бағишлади.

Тадбир давомида иқтидорли ёшларимиз томонидан Навоий сиймосини суратларда ҳамда саҳна кўринишларда гавдалантирдилар.

 

Қува туман ҳокимлиги
       Аҳборот ҳизмати