Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


НАЙМАН ҲАМДА СЎФИ МАҲАЛЛАЛАРИНИ ТУТАШТИРУВЧИ КЎЧАЛАР ОБОДОНЛАШТИРИЛАДИ.

×

 2020-03-19 11:35:47    692

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 март кунги ПҚ-3630-сонли ҳамда 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812-сонли қарорларига асосан “Обод қишлоқ” дастури доирасида Қува тумани маркази ва қишлоқ жойларининг меъморий қиёфасини янгилаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида гулзорлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ҳамда ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

         Шунингдек тумандаги тупроқ қопламали ички йўлларни шағаллаштириш мақсадида ҳам ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан бугунги кунда аҳоли яшаш пунктларидаги ички йўлларни таъмирлаш мақсадида бугунги кунда жами 76 км йўллар шағаллаштирилди. Ҳозирда ушбу ишлар давом этмоқда.

         Биргина тумандаги Найман ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги 1500метрдан ортиқ ички йўллар шағаллаштирилди.

         Жорий йилнинг 4 март куни “Давр” ахборот дастури орқали Қува туманидаги Найман ҳамда Сўфи қишлоқлари аҳолисининг ҳудуддаги йўллар аҳволи аянчли эканлиги билан боғлиқ мурожаатлари асосида тайёрланган танқидий лавҳада келтирилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокими ўринбосари Х.Рустамов бошчилигида тумандаги масъул раҳбарлардан иборат ишчи гуруҳ мавжуд муаммони жойига чиққан ҳолда ўргандилар.

         Ўрганиш давомида мазкур кўча ҳозирда тупроқ қопламали йўл бўлиб, ёғингарчилик даврида йўллар талабга жавоб бермас ҳолга келиб қолиши аниқланди ҳамда ушбу кўчани шағаллаштириш юзасидан келишиб олинди. Шу куннинг ўзида мазкур кўчани шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот ҳизмати