Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚУВА ТУМАНИ КЎП ТАРМОҚЛИ МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАДА АҲОЛИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ҲИЗМАТЛАР ЎРГАНИЛДИ.

×

 2020-05-27 21:12:15    792

PDF yuklash
Chop etish


Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Поликлиника шунчалик қашшоқми? Рентген плёнкасини олгани ҳам қурби етмайдими?” сарлавхаси остида чоп этилган мақоли юзасидан туман ҳокимлиги ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг масъул ҳодимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Қува тумани кўп тармоқли марказий поликлиникадаги мазкур ҳолат жойида ўрганилди. Ўрганиш давомида бу ердаги беморлар ва масъул ҳодимлар билан сухбатлар ўтказилди. Дастлаб мақолада келтирилган дорихона ўрганилди. “Сардор Самандар” кўп тармоқли хусусий ишлаб чиқариш фирмасига қарашли дорихона ҳодимлари ва бу ердаги фуқаролар билан сухбатлашилганда поликлиникада кўрсатилаётган Рентген ҳизматлари учун дорихона томонидан хеч қандай жетон берилмаслиги аниқланди. Марказий поликлиниканинг рентген бўлими ўрганилганда бу ерда хеч қандай навбатсиз фуқароларга бепул ҳизмат кўрсатилмоқда.

         Шу ўринда айтиш лозимки Қува тумани кўп тармоқли марказий поликлиника биноси инвестиция дастури доирасида
8 млрд. 189  млн.сўм маблағ сарфланиб жорий йилнинг апрел ойида янги бино қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди. Кўп тармоқли марказий поликлиникада Саломатлик-3 лойиҳаси доирасида келтирилган энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар орқали сифатли ҳизмат кўрсатилмоқда. Жумладан LISEM ҳамда DIGITAYZER рентген аппаратлари ёрдамида бир соатда 15-20 нафар беморга бепул ҳизмат кўрсатилмоқда.


 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати