Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР, МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ДАВЛАТ ТИЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА: ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МАСЛАҲАТЧИСИ ҚУВА ТУМАНИДА

 2020-06-27 19:09:24    668

PDF yuklash
Chop etish



Бугун ёшларимиз мамлакат ардоғида. Уларнинг ҳар бир қадамлари, ташаббуслари ва интилишлари қўллаб-қувватланмоқда.

         Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ёшларнинг иқтидори ва истеъдодларини ривожлантириш, уларнинг маънавий-марифий савиясини ошириш йўлида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг яққол самарасини ёшларимиз ютуқларида, уларнинг изланишларида, меҳнатларида кўришимиз мумкин. Жумладан, куни кеча вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова Қува туманига келиб, аввало туман ёшларининг маънавий ҳаёти билан қизиқди. Вилоят ҳокими маслаҳатчиси туманда тенгдошларига намуна бўлиб келаётган, истеъдодли ёшлардан, Фарғона Давлат университетининг Амалий математика ва информатика асослари йўналиши 1-босқич талабаси Имомхонова Мохира Фаёзхон қизи истиқомат қилиб келаётган Тошкент МФЙ Муқимий кўчаси 25-уйга борди.


Мохирахон ёшлигидан санъатнинг тасвирий санъат йўналишига қизиқиб, бугунга кунгача 100 дан ортиқ турли жанрларда ижод қилиб келмоқда. Онаси Тиллаева Гулнора опа эса тумандаги 30-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси.

Вилоят ҳокими маслаҳатчиси Мохирахоннинг чизган тасвирий санъат намуналарини кўриб, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида тўхталиб, вилоят ҳокими Ш.М.Ғаниевнинг махсус совғаси “ноутбук”ни топширди ҳамда келгусида ўқишларига муваффақият тилаган ҳолда туман, вилоят миқёсида ўз кўргазмаларини ташкил қилиш бўйича тавсиялар берди.


         Шундан сўнг, С.Тонготарова туман ҳокимлигига бўлиб, туман ҳокими маслаҳатчисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлари билан танишиб, зарур кўрсатма ва топшириқларни берди.


         Вилоят ҳокимлиги томонидан туманимиз ёшларига кўрсатилаётган бундай катта эътибор - соҳа мутасаддилари бўлган шаҳар-туман ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиларининг келгуси ишларида йўл харитаси бўлиб хизмат қилади.

 

         Туман ҳокими маслаҳатчиси

         Фарҳоджон АМИНОВ