Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БЎСТОН КЎЧАСИ НОМИГА МОНАНД БЎЛДИ.

×

 2020-06-30 15:29:37    1150

PDF yuklash
Chop etish


Қува тумани марказида жойлашган Бўстон кўчаси тадбиркорлар томонидан ноқонуний кўчма савдо расталарини қўйиб олиши натижасида марказдаги тирбандликлар фуқароларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Аҳмад Фарғоний мажмуаси атрофидаги нохуш манзара дилни хира қиларди. Чунки Бўстон кўчаси туман марказининг энг оғриқли нуқтаси ҳисобланарди. Баъзи тадбиркорлар томонидан катта кўчага ноқонуний равишда расталар ўрнатилган, шу ердаги “Раста буюм бозор”идаги ҳолат ниҳоятда ачинарли эди. Санитария ҳолатини гапирмаса ҳам бўлади.

“Обод марказ” дастури асосида ана шу муаммо ҳал этилди. Қисқа муддат ичида кўча бутунлай тозаланди, ноқонуний расталар олиб ташланди. Йўлнинг икки четидаги савдо дўконлари таъмирланиб, кўча асфальт қилинди.

Бугун қуваликлар бундай ўзгаришлардан беҳад мамнун бўлмоқда. Бўстон кўчаси ўз номига монанд бўлди. Эътиборли жиҳати, шу кўчадаги бўш турган майдонда 350 ўринга эга “Эко бозор” ташкил этилди. Айни кунларда карантин қоидаларидан келиб чиққан ҳолда мазкур бозор фаолият кўрсатмоқда.


– Бу кўча Аҳмад Фарғоний мажмуасига олиб чиқади, – дейди меҳнат фахрийси Саиджон Аҳмедов. – Ўн йилдан буён бу ер туман маркази ҳуснини бузиб келаётган эди. Мутасаддиларга раҳмат. Пандемия даврида барчамизнинг орзумизни рўёбга чиқаришди. Кўча обод масканга айланди.

Шунингдек куни кеча интернет ижтимоий тармоғи орқали Қува туманидаги тадбиркорлар томонидан савдо расталари бузиб юборилганлиги юзасидан хабар тарқалган. Ҳолат мутахассислар томонидан ўрганилганда тадбиркорлар савдо айвончаларини ва жойларини ўз ўрнига қайтарилишини сўраган жойлар Қува шаҳар бош режаси (2016 йил “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК томонидан тайёрланиб, Қурилиш Вазирининг  2018 йил  28 декабр кунги 13-сонли қарори билан тасдиқланган) бўйича йўл ўрни бўлиб, тадбиркорларга савдо учун берилгунга қадар ҳам бу жойдан кўча ўтганлиги, хозирги кунда бу жойдан йўл очилиб, унда автомобиллар харакатланмоқда.

Йўл ўрнидан кўчирилган тадбиркорлар учун “Раста-савдо комплекси” АЖ  маъмурияти томонидан 0,40 га ер майдонида пишган ғиштдан 58 та савдо дўконлари ва 400 та савдо ўрнига метал конструкциядан енгил типдаги савдо айвонлари қурилиб фойдаланишга топширилмқда.

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати