Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасидан

×

 2020-07-02 16:12:05    634

PDF yuklash
Chop etish

“Facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда “Ҳурматли “коттаконлар”, мақсадларинг нима?” сарлавҳали мақолада ҳақиқатга тўғри келмайдиган нохолис ахборот тарқатилган.

Хусусан, Қува туман ҳокимининг 12.03.2020 йилдаги 380-сонли қарори билан “Rose marine” МЧЖга Каркидон сув омбори ҳудудида жойлашган 5 гектар ер майдони қазилмагоҳ сифатида фойдаланиш ҳамда тош майдалаш ускунаси ўрнатиш учун ажратиб берилган.

Қарорга асосан ер майдони ажратиб берилишига жамият Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 14.11.2019 йилдаги FR 0119 G5 серияли лицензияси билан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ҳуқуқини берувчи лицензия олганлиги асос бўлган.

Туман прокуратураси томонидан, Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни ижроси аҳволи алоҳида эътиборни “Каркидон” сув омбори ҳудуди ва унинг атрофидаги ер участкаларидан фойдаланилишининг қонунийлигига қаратган ҳолда (Сирдарё вилояти ҳудудидаги “Сардоба” сув омборида содир бўлган талофатли сув тошқини ва шунга ўхшаш фавқулодда ҳолатларни барвақт олдини олиш мақсадида) прокурор назорати тартибида ўрганилган.

Ўрганиш давомида, бирор-бир МЧЖ фаолиятига асоссиз аралашиш ҳолатларига йўл қўйилмаган ва улар фаолияти текширилмаган.

Ўрганишда, сув омбори ҳудудида норуда фойдали қазилмалар, яъни қум-шағал аралашмаси қазиб олиш билан шуғулланувчи 4 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келаётганлиги, улардан 3 таси ўз фаолиятини амалдаги барча қонун талабларига асосида амалга ошириб келаётганлиги, “Rose marine” МЧЖ эса норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмасдан туриб, қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, истеъмолчиларга сотиб келаётганлиги аниқланган..

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2019 йилдаги 546-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-4 бандларида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи лицензия асосида геологик ўрганиш, қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилиши, лицензиялар эса ер ости бойликларидан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида берилиши қатъий белгиланган.

“Rose marine” МЧЖ томонидан гарчанд норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ҳуқуқини берувчи лицензия олинган бўлсада, бироқ норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмасдан туриб, фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлиги натижасида жами қиймати 99.068.490 сўмлик давлат мулки ҳисобланган 5.343,5 м3 фойдали норуда қазилмалари, яъни қум-шағал аралашмаси ноқонуний тарзда қазиб олинган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 190-моддасида “Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш” учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ушбу модданинг 3-қисмида “жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, биринчи марта жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод этилиши” белгиланган.

“Rose marine” МЧЖ раҳбари Б.Алимовага ҳолислар иштирокида юқоридаги моддага асосан зарар қопланган тақдирда жавобгарликдан озод этилиши тушунтирилиб, баённома расмийлаштирилган.

Шу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, мазкур жамият туман прокурори секторида жойлашмаган бўлиб, туман прокурори ва прокуратура ходимлари томонидан ҳозирга қадар “Rose marine” МЧЖнинг бирор-бир ходимига нисбатан маъмурий ёки жиноий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилмаган.

Ҳозирда инвестор ўз фаолиятини турли ҳилдаги тўсқинликларга учрамаган ҳолатда эркин тарзда амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, туман прокуратураси ёки бирор-бир бошқа ташкилот томонидан инвестор фаолиятига аралашиш ҳолатларига йўл қўйилмаган, аксинча барча сектор раҳбарлари томонидан ҳудудни инвестициявий жозибадорлигини оширишга, инвестор ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар ҳамкорликда амалга ошириб келинмоқда.

Шунга кўра, юқоридаги мақолани тарқатаётган барча блогер ва соҳа ходимларидан, журналистик касб этикасига риоя қилган ҳолда, журналистик суриштирув тўлиқ амалга оширилмаган, нохолис ва асоссиз хабарларни тарқатмаслигини сўраймиз. 