Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МАРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ!

×

 2020-08-28 17:27:41    636

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Мурожаатларимизга ишлар 100 фоиз бажарилган деб жавоб йўллашади. Аслида эса...” мазмунидаги мурожаатга жавобан, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ қуйидагиларни маълум қилади деб хабар қилади “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Ахборот хизмати.

Унга кўра сўнгги йилларда аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш, турмуш даражасини ошириш ҳамда уларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича белгиланган Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қатор дастур ва қарор ижролари юзасидан ҳудудларда босқичма-босқич ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201 сонли қарорига асосан, Қува тумани “Тожикқишлоқ” қишлоғи ҳам юқоридаги дастурга киритилган бўлиб, унинг ижроси юзасидан ҳудуддаги истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли етказиб бериш мақсадида белгиланган тартибда тизимли ишлар амалга оширилган.

Жумладан, янги 2,4 км узунликда 0,4-10 кВли электр узатиш тармоғи тортилиб, ҳудудга бир дона янги замонавий трансформатор пункти ўрнатиб берилган.

Бунга қўшимча Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан, МФЙ ҳудудига бир дона янги замонавий трансформатор пункти ҳамда 0,4-10 кВли 2,4 км узунликдаги тармоқ қуриш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Тез орада ушбу дастур ижроси якунига етказилиши режалаштирилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш, электр узатиш тармоқлари ва электр қурилмаларининг соз ҳолатда узоқ вақт хизмат кўрсатишини таъминлаш мақсадида, аниқ белгилаб олинган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган, яъни биргина 2019 йил давомида МФЙ ҳудудидаги 7,0 кмдан ортиқ узунликдаги электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мурожаатда кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан белгиланган ишлар аниқ дастур асосида амалга ошириб келинаётганлигини билдириб ўтамиз.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати.