Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Шукрона келтириш улуғ фазилатдир!

×

 2020-09-04 18:17:37    738

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 3 август куни телеграм ижтимоий тармоғи орқали
“87 ёшли аёл: Ёрдам сўраб  кўп марта мурожаат қилдим, аммо натижа йўқ” сарлавҳаси остида қилинган мурожат юзасидан ҳақиқий ҳолат ўрганилди.

Ўрганиш давомида ижтимоий тармоқларда суратда келтирилган аёл Қува тумани М.Хасанов МФЙда истиқомат қилувчи Кўчихон ая Саидохунова эканлиги ва туман ҳокимлигига ҳеч қандай мурожат қилмаганлиги маълум бўлди. Аксинча ижтимоий тармоқларга, шунингдек туман ҳокимлигига ушбу ҳонадонда истиқомат қилувчи К.Саидохунованинг набираси Ахаджонова Сайёра мурожат қилган.

Шу ўринда ушбу оилага кўрсатилган ёрдамларни ўргандик. Нахотки туман ҳокимлиги, махалла фуқаролар йиғини ёки ҳомийлар томонидан хеч қандай ёрдам кўрсатилмаган?

Аниқланишича мазкур оилага фуқаро С.Ахаджонованинг туман ҳокимлиги ва ҳудуддаги сектор раҳбарига ёзма ва оғзаки мурожаатлар қилган. Қилинган мурожаатлари натижасида ушбу оилага доимий моддий ёрдамлар кўрсатиб келинган.

Жумладан: С.Ахаджонова ишга жойлаштириш масаласида қилган мурожаатига асосан таклиф этилган ишларни доимий рад этиб келган ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан доимий ишсизлик нафақаси тўлаб келинмоқда. Шунингдек фуқаро Қирғизистон Республикаси Ўш шахридаги “Қирғиз-Ўзбек” университетини тамомлаган. Дипломини нострификация қилиш масаласида Давлат ҳизматлари маркази томонидан Давлат тест марказига ариза билан мурожаат қилган ва тўланади давлат божи яъни 669 000 сўм пул маблағи ҳомийлар томонидан тўлаб берилган. Бундан ташқари уй-рўзғор учун зарур бўлган маиший техника воситаларини истеъмол кредити асосида ҳарид қилган ва кредит тўловларини тўлашда қийналган вақтларида туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар томонидан қарийб 3,5 млн.сўм кредит қарздорликлари тўлаб берилган. Куз-қиш мавсумида доимий кўмир ёқилғиси билан таъминлаб келинган.

         Ўрганиш давомида бир нарсага амин бўлдик Аллоҳ таоло инсонларни энг гўзал суратда яратди, унга ҳар хил нозу неъматларни беҳисоб берди ва ўз навбатида ана шу неъматларининг шукрини адо этиб бормоқликка буюрди. Парвардигоримизнинг неъматларини катта-кичик демай, уларни шукрини бажо келтиришимиз зиммамиздаги бурчимиздир. Бу неъматларни эса сиз-у бизга етказишга кимнидур сабабчи қилиб қўяди. Ҳулоса ўзингиздан....

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати