Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БЕМОРЛАРГА БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН!

×

 2020-09-23 21:45:42    624

PDF yuklash
Chop etish


Бутун дунёга хавф солаётган коронавирус пандемияси сиз-у биздан ўз соғлигимиз учун хар қачонгидан ҳам сергак ва огоҳ бўлишни талаб қилмоқда. Энг асосийси тиббиёт ҳодимларининг бераётган кўрсатмаларига амал қилган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя этишимиз зарур.

         Ижтимоий тармоқлар орқали ушбу муассасада беморларга яхши шароит яратилмаганлиги юзасидан “Хечкимга ёмонлигим йўқ” сарлавҳаси остида йўлланган мурожаатни ўрганиш мақсадида Қува туман ҳокимлиги Аҳборот хизмати ушбу муассасага ташриф буюриб бу ердаги беморлар ва шифокорлар билан сухбатлашди.

Бугунги кунда Қува туманида эпидемиологик вазиятни яхшилаш, каронавирус тарқалишини олдини олиш ҳамда туманимиз аҳолисини каронавирус пандемиясидан асраш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан собиқ “Бегат шифохонаси”да махсус Пульмонология шифохонаси ташкил этилган. Ушбу шифохона 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда бу ерда беморлар “Пневмония” ташхиси билан даволанмоқда.

Ушбу шифохонага Туман тиббиёт бирлашмасининг 30 ўринли ички касалликлар пости штат бирлиги билан ўтказилган ва ҳозирда 3 та постда 2 сменада навбатчилик ташкил этилиб, ҳар бир сменада 3 нафар врач, 6 нафар хамширалар ҳамда 5 нафар кичик тиббиёт ходими жами 45 нафар тиббиёт ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги тиббий муассасаларнинг врач реаниматологлари, инфекцонеслари, терапевт ва педиатр врачлари мураккаб шароитда огоҳлик ва қаҳрамонлик билан ўз вазифаларини бажариб келишмоқда.

Шифохонада ҳозирда 3 та спал (ИВJI), 12 та кислород консентратори, 59 Бобров аппаратлари мавжуд.

Шунингдек, шифохонада кундузги ва тунги навбатчиликни ўташ мобайнида тиббиёт ходимларига инфекция юқишини олдлини олиш учун 100 та комбензон, 1000 та кўлқоп, 200 та тиббий ниқоб, 30 та ҳимоя кўз ойнаклари ва 50 та респератор захираси мавжуд бўлиб, навбатчилар ўз вақтида таъминланиб келмоқда.  

Шу билан бирга муассасада кислород таъминоти, 52 та балонлар ёрдамида таъминланади. Балонларнинг барчасида манометрлар ўрнатилган. Бундан ташқари, муассасада ҳозирда 35 турдаги (7 турдаги инфезион суюкдиклар, 5 турдаги антебиотиклар, 3 турдаги вирусга қарши дорилар ва бошқа) дори-дармон, тиббий бюмлар ҳамда дезенфекцияловчи воситалар захираси яратилган.

Мурожаат йўллаган бемор Абдуваҳоб Қосимов билан суҳбатлашганимизда бугунги кунда соғлиги яхши эканлиги ва бу ердаги шароитлар ҳамда кўрсатилаётган тиббий ҳизматлардан ҳеч қандай этирози йўқлигини айтди.

Шунингдек бу ердаги шифокорлардан бирини сухбатга тортганимизда бемор пневмания ташхиси билан 13 сентябр куни олиб келинганлигини, реанимация бўлимига ва вилоят марказидаги шифохоналарга ётқизш бўйича айтилганда бемор рад этганлигини ва шу ерда даволанишини айтган. Бундан ташқари бу ердаги беморларга барча турдаги дори-дармон воситалари ва кислород балонлари ўз вақтида етказиб берилаётганлиги айтди.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек ўзимиз ва яқинларимизнинг  саломатлиги учун бефарқ бўлмайлик. Шифокорлар тавсияларига амал қилган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя этайлик. Зеро, инсоният бу синовни мустаҳкам ирода, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтади.


Қува туман ҳокимлиги

Аҳборот ҳизмати