Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ. АСЛИДА КИМ ҲАҚ, КИМ.........

×

 2020-10-12 22:11:15    605

PDF yuklash
Chop etish


Ўтган қисқа давр мобайнида Мамлакатимизда маҳалла тизимини ислоҳ қилиш бўйича бир қатор қарор ва  Фармонлар қабул қилинди.

         Шу билан бирга, фуқаролар йиғинларига хос бўлмаган функциялар юклатилаётганлиги, уларнинг бошқа қуйи идоралар билан ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилмаганлиги, оила, хотин-қизлар ва кексаларга ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар самарали натижа бермаётганлиги жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатаётганлиги Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилаётган селектор йиғилишларида бир неча бор таъкидлаб ўтдилар.

         Бунга биргина бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинларининг айримларини маъмурий бинога эга эмаслиги  мисол бўла олади.

         Ҳақиқатда ўтган давр мобайнида махалла фуқаролар йиғинларига ҳос бўлмаган функциялар ва вазифалар юкланди, лекин уларнинг ишлаш шароитлари билан камдан кам ҳолларда қизиқдик.

         Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 18 феврал кунги
ПҚ-4602-сонли қарорига асосан биргина туманимизда 8 а маъмурий биноларига эга бўлмаган махалла фуқаролар йиғинларига давлат шерикчилиги асосида тадбиркорлар томонидан маъмурий бино қуриб берилмоқда.

         “Effect.uz” ижтимоий тармоғи орқали Фарғонада яна бир аянчли ҳолат! Чемпион нега сарсон, ҳокимият қаерга қараяпти? сарлавҳаси остида чоп этилган мақола қанчалик тўғри? Ушбу масала мутасаддилар иштирокида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганилди.

         Ўрганиш давомида тумандаги Ғалаба МФЙ ҳудудида жойлашган бўш ер майдони узоқ йиллар кўп қаватли уйлардан чиқаётган чиқиндилар билан тўлган эди. Махалла фуқаролар йиғини раиси томонидан ушбу ер майдонини ободонлаштириш ва маъмурий бино қуриш учун кўплаб тадбиркорларга бир неча бор мурожаат қилган.

         Ушбу ер майдони махалла фуқаролар йиғини вакилларининг таклифига ҳамда тадбиркорнинг ташаббусига асосан Х.Ашуровга давлат шерикчилиги асосида туман ҳокимининг 2020 йил 24 июн кунги 1023-сонли қарори билан махалла фуқаролар йиғинига маъмурий бино ҳамда замонавий болалар майдончаси қуриб бериш шарти билан савдо ва маиший ҳизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш учун ер майдони ажратилган.

         Тадбиркор томонидан ушбу ер майдонидаги чиқиндилар тозаланиб қурилиш ишлари олиб бормоқда.

         Хўш фуқаро Азамат Эргашевнинг мурожаати ўринлими. Аслида фуқаро ушбу ер майдонини сўраб шу даврга қадар туман ҳокимлигига хеч қандай мурожаат қилмаган. Аксинча ушбу ер майдонида тадбиркор томонидан қурилиш ишлари ва пойдевор қуйиш учун мантаж ишлари амалга оширилгандан сўнг ўзининг асосий кириш эшиги бўла туриб қурилиш бўлаётган ер майдонининг ўртасидан ноқонуний дарвоза очган. Шунингдек уй-жойининг кадастр чизмаларида бу ерда дарвоза йўқлиги ва қурилиш ишлари амалга оширилгунга қадар ҳам дарвоза ўрнатилмаганлиги аниқланди.

         Шунингдек фуқаро Азамат ўрганиш давомида хеч қандай Паралимпия чемпиони эмаслиги ва соғлом эканлиги аниқланди.

         Яна бир бор “Effect.uz” муҳбирларидан масалага бир томонлама эмас балки ҳолисона ёндошишларини сўраб қолар эдик. Бу билан фуқароларнинг давлат ҳизмати ҳодимларига нисбатан ишончсизлик ҳолатини келтириб чиқаришмоқда.

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот ҳизмати