Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАДБИРКОР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ!

×

 2020-11-02 11:07:11    41

PDF yuklash
Chop etish


Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “КУХИ-НУР” хусусий корхонаси томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш” масаласида қилган мурожаати томонидан туман ҳокимлигида тегишли масъуллардан иборат тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш олиб борилди.

         Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабр кунги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ4067-сонли қарорига асосан тумандаги “Тахтакўприк” номли махалла фуқаролар йиғини, А.Яссавий кўчасидаги ер майдонига Тиббиёт бирлашмаси (500 қатновли) кўп тармоқли марказий поликлиника биноси қурилиши сабабли “КУХИ-НУР” хусусий корхонасига қарашли дорихона бино-иншооти бузилиши белгиланган. Бунга асосан туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдони танлаш ва ажратиш бўйича доимий харакатдаги комиссиясининг 2019 йил 12 июл кунги далолатномаси ва туман ҳокимининг 2019 йил 29 июл кунги 3408-сонли қарорига асосан “КУХИ-НУР” хусусий корхонасига тегишли бўлган, тумандаги “Тахтакўприк” номли махалла фуқаролар йиғини, А.Яссавий кўчасидаги жами 80,0 кв.метр ер майдонида жойлашган дорихона бино-иншоотлари бузилишга тушганлиги сабабли, эвазига туман ҳокимлиги билан тузилган келишув битимига асосан “Тошкент” махалла фуқаролар йиғини, Мурувват кўчасида жойлашган жами 100,0 кв.метр бўш ер майдонига савдо ва маиший ҳизмат кўрсатиш шахобчаси қуриш учун ер майдони ажратиб берилган.

         Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ва масъуллар томонидан қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати