Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Конституциявий қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.
2022-07-01 19:44:11 324
Шу кунларда "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Конституцияни ислоҳ қилишга қаратилган тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзура Салимова ҳамда Ўзбекистон Респуликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Нодирбек Тилаволдиевлар Қувада бўлиб, ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказди.
Шунингдек Халқ депутатлари Қува тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этиб депутатлар билан маҳаллаларда қонун лойиҳасига бағишланган муҳокамаларни кенг қамровда ўтказиш, унга ёшларни, хотин-қизларни жалб этиш ва моддаларга киритилаётган ўзгаришлар ва уларнинг муҳим жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот бериш юзасидан келишиб олинди.
Тадбир туманнинг “Акбаробод” МФЙда жойлашган педагогика коллежида давом этди.
Таълим соҳаси ходимларига Бахтимиз қомусининг 41-моддасига киритилган ўзгаришлар, унинг янги таҳрири ҳақида маълумот берилди. Жумладан, педагог ходимларнинг мақомини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг мақсади ҳамда масъулиятли вазифаси эканлиги, уларнинг касбий фаолиятига аралашишга, хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмаслиги билдирилди.
Иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашар экан, бош қомусимизда педагог ходимларга алоҳида эътибор қаратилганлиги соҳа вакилларини беҳад қувонтирганини ҳаяжон билан сўзлаб беришди.