Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 11 Users Statistics phone helpline


Судлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.

×

 2022-07-05 09:38:49    465

Download pdf
Print out


 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.Юқоридаги Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят суди судьяси Д.Халикназарова ваКува туман суди раиси З.Омонов тумандаги "Иттифок",  "Кайрима" хамда "Найман" МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилди.  Сайёр қабулда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди ва уларни ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоб берилди.