Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Муаммо ижобий ҳал этилди
2022-08-04 11:27:16 380
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Қува тумани марказида ахоли ахлатларни ичидан юришга мажбур бўлмоқда...” сарлавҳаси остида чоп этилган мурожаатда туман марказидаги Бўстон кўчасида тўпланиб қолган чиқиндилар шу куннинг ўзида олиб ташланиб, муаммо тўлиқ бартараф этилди.
Шунингдек тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул ташкилотлар иштирокида штаб йиғилиш ўтказилиб, туманда август ойини “Ободонлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди ва ишчи гуруҳлар тузилиб тумандаги ҳонадонлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа объектларда тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича келишиб олинди. Хусусан чиққиндиларни белгиланмаган жойга ташлаб кетиш ҳолатларини олдини олиш бўйича рейдлар ўтказиш, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйганларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш бўйича масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари туман ҳокимлигида масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилиб туманда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг ҳолати юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Ушбу йўналишда камчиликка йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.
Шу кунинг ўзида туман марказида ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди ва бу ишларга барча куч ва воситалар жалб этилди.