Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 16 Users Statistics phone helpline


Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми

×

 2022-08-16 18:53:21    325

Download pdf
Print out


Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили Алишер Камиловлар иштирокида тумандаги Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинида “Сайёр қабул” ўтказилди.

 

Ўтказилган қабулда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 

Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.

 

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.