Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Элга меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат намунаси: Қува туманидаги чегараолди ҳудудларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга буғдой тарқатиш ишлари амалга оширилди
2022-08-24 17:12:27 336
Аввал хабар берганимиздек, Қува туманида жорий йилги ғалла хирмони савобли амалларга бой бўлмоқда.
Гектарлардан мўл ҳосил етиштирган туман фермерлари ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларга бепул дон, сомон тарқатилиб, такрорий экин экиш учун ерлар ажратиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида ана шундай хайрли ишлар туманнинг чегараолди ҳудудида жойлашган Ўрабоши ҳамда Бахор маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига буғдой тарқатиш кўринишида амалга оширилди.
Маҳалла раислари ва йиғин фаоллари ушбу ҳиммат намуналарини ўз эгаларига етказилишида яқиндан кўмакчи бўлишди.