Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қува тумани 2-сектор ҳудудидаги имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди
2022-08-25 10:31:01 326
Қува тумани прокуратураси мустақиллигимизнинг 31 йиллиги тантаналари олдидан хайрия тадбирларини давом эттирмоқдалар.
Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Отабек Тошматов ҳудудларда аҳоли вакиллари билан учрашиб уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганмоқда.
Жумладан ўтказилаётган хайрия тадбирлари давомида сектор ҳудудидаги Оққўрғон ҳамда Пастки Хўжа Хасан маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи икки нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.
Ўксик кўнгилларга қувон улашиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш эзгу фазилат. Бундан асосий мақсад инсонларнинг кўнглини кўтариш, уларнинг ҳаётга бўлган муҳаббатини оширишдан иборат