Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
2022-08-29 20:09:22 343
Бугун Қува туман ҳокимлигида халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги 42-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман сектор раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, мактаб директорлари ва кун тартибидаги масалага алоқадор корхона ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессия ишида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш юзасида туманда олиб борилаётган ишлар, “Кандабулоқ” ҳамда “Болалик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб борилаётган ишлар, ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, халқ таълими сохасида амалга оширилаётган ислохотлар натижадорлиги ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ва йиғилган томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.
Сессия кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилиб мақулланди ва қарор лойиҳалари тайёрланди.