Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қорашох маҳалласида туман прокурорининг фуқаролар билан сайёр қабули ва ёшлар учрашуви ташкилланди
2022-09-14 19:21:40 333
Бугун “Қорашох” маҳалла фуқаролар йиғинида Қува тумани Прокурори, 2-сектор раҳбари Отабек Тошматов ва мутасадди раҳбарлар иштирокида аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан бандликни таъминлаш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, тадбиркорликни ривожлантириш, банк кредити, саломатликни тиклаш, моддий ёрдам ва кадастр каби масалаларга оид ўттизга яқин мурожаатлар қабул қилинди.
Ҳар бир мурожаатга тегишлича ечимлар белгиланиб, муддат талаб этадиганлари масъулларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Шу куни ҳудуд ёшлари билан ҳам учрашув ташкилланди.
Ёшлар томонидан билдирилган таклиф, ташаббус ва мурожаатлар қўллаб-қувватланиб, белгиланган тартибларда ижрога қаратилди.