Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
“Меҳр дафтари”га киритилган болаларнинг истаклари амалга оширилмоқда
2022-09-23 21:21:32 320
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай хайрли ишлардан бири бугун Қува тумани ҳокимлиги ва Фарғона вилояти Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси Қува тумани қўриқлаш бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилди. Тумандаги ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болажонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истакларини амалга ошириш мақсадида замонавий компютер жамланмалари, мото велосипедлар, тикув машиналари тарқатилди.