Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 10 Users Statistics phone helpline


Тумандаги фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди

×

 2022-09-23 22:29:43    562

Download pdf
Print out


Қува туман маҳаллаларида ҳоким ёрдамчиларининг тавсияларига асосан ишсиз, эҳтиёжманд, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.

 

Тумандаги Тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш  марказида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Халимжон Умаров иштирокида тикув машиналари ўз эгаларига топширилди. Бу ўз навбатида ишсизликни бартараф этиш, иш ўринлари яратиш ва камбағалчиликдан чиқариш учун  муҳим омил ҳисобланади.

 

Ишсиз фуқароларимиз хунар ўрганиб иш билан банд бўлиб бандлиги таъминланса бу давлатимиз ва ҳалқимизнинг яна бир ютуғи. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва тегишли қарорлари билан юртимизда ишсиз аҳолига субсидия асосида тикув машиналари бериш, иссиқхоналар қуриб бериш  тартиби жорий қилинди. Ушбу йўналишда туманимизда ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилиб “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, расмий ишсизлар ҳамда алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг шу орқали бандлиги таъминланмоқда.