Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Аҳоли мурожаатлари ўрганилди
2022-10-04 15:09:33 295
Телеграм ижтимоий тармоқлари орқали кўп қаватли уй-жойларнинг олдидаги бўш ер майдони масаласи ҳал этилмаётганлиги юзасидан йўлланган мурожаатлари масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш якунларига кўра қуйидагилар аниқланди. М.Хасанов маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли уй-жойларнинг олдида жойлашган бўш ер майдони бугунги кунда Қувадонмаҳсулотлари АЖга қарашли эканлиги аниқланиб бугунги кунда мазкур кўп қаватли уй-жойларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун болалар ўйингоҳи ташкил этиш учун ажратиб берилганлиги ва мазкур ер майдонида аҳоли ташаббуси ва хашар йўли билан болалар ўйингоҳи ташкил этилганлиги аниқланди.