Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 13 Users Statistics phone helpline


Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

×

 2022-10-12 15:55:29    339

Download pdf
Print out


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида”ги СҚ-596-IV-сон Қарорига мувофиқ оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилаётган ҳар бир оғир ва ўта оғир жиноятларни тахлил қилиш, қайд этилган жиноятларни юзага келтираётган сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш, уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш киритилган эди.

 

 

Қува тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ана шундай масалалар амалий мисоллар билан муҳокама этилди.

 

Ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов, қўмита раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров, вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимовлар иштирок этишди.

 

Шунингдек йиғилишда вилоят прокуратураси, ички ишлари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси раҳбарияти ва вакиллари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, туман Кенгаши депутатлари, туман сектор рахбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашдилар.

 

Йиғилишда туманда жиноятчилик ва ажримларнинг олдини олиш, оилавий низоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама этилди. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди.