Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Султонобод маҳалласининг ички йўллари асфальтлаштирилади.
2022-10-25 21:42:38 270
Тумандаги Султонобод маҳалласининг ички йўллари ёғингарчилик пайтида аҳолига бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқарар эди. Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Аҳолининг мурожаатлари тегишли масъуллардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан жойига борган ҳолда ўрганилди. Ўрганиш давомида мавжуд муаммолар аниқланиб, ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида ишлар бошлаб юборилди.
Ички йўлларнинг 1 км қисмини асфальтлаштириш юзасидан барча куч ва воситалар жалб этилиб ишлар бошлаб юборилди.