Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қува туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда
2022-11-01 10:42:22 298
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда бир қатор ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида тумандаги Давлат солиқ инспекцияси ҳодимлари 4-сектор ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофидаги бўш турган ер майдонларида хашар ўтказдилар.
Ўтказилган тадбир давомида сектор ҳудудига 1800 тупдан ортиқ манзарали, мевали ва гул кўчатлари экилди.
Халқимизнинг покликка бўлган интилиши, муқаддас динимизда ҳам ўз аксини топган. Миллий қадриятларимизда ҳам дарахт экиш савобли ва хайрли иш ҳисобланади.
Туманимизнинг гўзал қиёфаси, мусаффо ҳавосини асраш, фарзандларимизга обод юртни қолдиришимиз учун хар биримиз масъулмиз.