Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 88 Users Statistics phone helpline


Шудгорлаш ишлари жадал амалга оширилмоқда

×

 2022-11-29 14:45:04    290

Download pdf
Print out


Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, деб бекорга айтмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

 

Шу боис айни кунларда Қува туманида кузги шудгорлаш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилиб, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Туманда 2023 йил ҳосили учун 8 минг 235 гектар ер майдонида (шундан 5 минг 900 гектар пахта майдонлари) кузги шудгорлаш ишлари қизғин паллага кирган. Қайси ҳудудга қараманг, ер билан тиллашаётган миришкор фермер, кластер корхонаси ёки деҳқон хўжалиги раҳбари бўлсин кузги шудгорлаш ишларини маромига етказиб, сифатли ташкил этишга алоҳида аҳамият беряпти.

 

Бунинг учун 12 та отряд ташкил этилган бўлиб, 20 та юқори унумли ҳайдов тракторларининг жойларда 2 навбат (смена)да тизимли иш ташкиллаштириши учун барча шароитлар яратилган.

 

Отрядларга бириктирилган механизаторларнинг тунги шудгор ишларини ҳам самарали ташкил қилишлари учун қулай шароитлар, хусусан, кўчма дам олиш хоналари, иссиқ овқатлар ташкилланган. Илғор механизаторлар меҳнатлари эътироф этилиб, рағбатлантириб борилмоқда.