Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 2 Users Statistics phone helpline


Пиротехника воситаларининг ноқонуний сақлашга чек қўйилди.

×

 2023-01-04 17:45:20    249

Download pdf
Print out


Пиротехника воситаларидан фойдаланишда юзага келаётган аянчли оқибатлар, айниқса ёш болаларнинг соғлиғи, хатто ҳаёти хавф остида қолиши сир эмас.

Бироқ, нафсига қул айрим кимсалар томонидан, мўмай даромад топиш  мақсадида, пиротехника воситаларини эгри йўллар орқали мамлакатимиз худудига олиб кириш холлари учрамоқда.

Куни кеча ана шундай ҳолатлардан бири Қува туманида аниқланди.

Фуқаро И.З. 2022 йил 24 ноябрь куни ўтказилган тадбирда яшаш хонадонида 80 қути пиротехника воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётгани аниқланиб, пиротехника воситаси ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур маъмурий иш жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан 2022 йил 6 декабрь куни мазмунан кўриб чиқилди ва фуқаро И.Зга нисбатан қонуний ва адолатли жазо тайинланиб пиротехника воситаларини йўқ қилиш белгиланди.

Шу ўринда, фуқароларимизни пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритилишига чек қўйиш орқали ёш авлоднинг соғлиғи ва хаётини асраш борасида биргаликда курашишга чақирамиз.

 

 

Иномжон Норматов,

жиноят ишлари бўйича

Қува туман судининг судьяси