Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 11 Users Statistics phone helpline


Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам

×

 2020-10-24 10:44:10    943

Download pdf
Print out


Бугун, 24 октябрь куни эрта тонгда Қува тумани ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда аҳоли вакиллари, уюшмаган ёшлар, корхона, ташкилолот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари  иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.


Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мадиёржон Туримов сўзга чиқиб, эрталабда пиёда юриш ва эрталабки бадантарбия машғулотларининг саломатлик учун фойдалари ҳақида гапириб, барчамиз ушбу машғулотларни кундалик одатимизга айлантиришимиз кераклиги ҳақида айтиб ўтди.   
Шундан сўнг барча иштирокчилар тумандаги “Гулобод” МФЙда жойлашган туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол ўйингоҳида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар.