Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ!
2020-11-02 12:36:04 799
Ижтимоий тармоқлар орқали Қува туманидаги 20-умумий ўртат таълим мактаби синф хоналарининг пол қисми таъмир талаб ҳолга келиб қолганлиги танқид қилиниб чоп этилган мақола кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокимлиги томонидан тегишли чора тадбирлар белгиланиб мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.
Қува туман Ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги Олтинариқ МФЙ худудида жойлашган 20-сонли умумтаълим мактаби 1984 йилда қурилган бўлиб 2013 йил мукаммал таъмирдан чиқарилган. Муассаса биносининг қуввати 784 ўқувчи ўринга мўлжалланган. Бугунги кунда мазкур муассасада 429 нафар ўғил қизлар таълим – тарбия олиб келишмоқда. Мактабнинг 4 та синф хоналарида жами 214 м2 поль қисмлари бугунги кунда таъмир талаб холга келиб колган эди.
Юкоридаги камчиликларни камчиликларни бартараф этиш учун пудратчи “Водий капитал таъмир” хусусий корхонаси томонидан жами 6 та синф хоналарининг 320 м2 поль кисимлари янгитдан таъмирланиб, фойдаланишга толпширилди.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот ҳизмати