Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 14 Users Statistics phone helpline


Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш

×

 2021-02-05 16:11:38    776

Download pdf
Print out


Мамлакатимизда пандемия шароитида короновируснинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари билан бир қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар белгиланди.

Ушбу меъёрларга асосан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали унга мувофиқлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг фискал модулга эга бўлган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимидан фойдаланишини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23-ноябрьдаги 943-сонли қарор қабул қилинди ва низоми тасдиқланди.

Ушбу Низом аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган барча юридик шахслар, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорлар томонидан фискал модулга эга бўлган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларни қўллаш тартибини белгилайди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишни бошлашдан олдин онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат солиқ хизмати органларидан рўйхатдан ўтказиш учун Давлат реестрига киритилган ТХКМ ёки унинг ҳудудий филиалларига электрон ёки ёзма равишда ариза билан мурожаат қилинади.

Тадбиркорлик субъектлари Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларни мустақил сотиб олиши ҳамда ТХКМларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга.

Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага кафолатли узлуксиз техник хизмат кўрсатиш ТХКМ билан тадбиркорлик субъекти ўртасида тўзилган шартнома асосида амалга оширилади.

ТХКМ томонидан фискал модул ўрнатилган ва ишчи ҳолатга келтирилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса мурожаат тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектига тақдим этилади

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса ҳар куни иш бошланишидан олдин тадбиркорлик субъектининг масъул шахси томонидан умумий техник ҳолати, созлиги ҳамда сана ва вақт аниқ кўрсатилиши юзасидан текширилади хамда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоб қилувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларга пул маблағлари қабул қилинганлигини тасдиқловчи онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини мажбурий тартибда берилиши лозим.

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш жараёнида носозлик юзага келган ҳолларда тадбиркорлик субъекти бу ҳақда ТХКМнинг сall-марказига қўнғироқ қилиши ёки бевосита ташриф буюриши ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилиши шарт. ТХКМ маълумотлар тушган вақтдан бошлаб бир соат ичида тадбиркорлик субъектига қарашли турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчаси жойлашган манзил бўйича давлат солиқ хизмати органини махсус ахборот тизими орқали хабардор қилади.

Товарлар сотиладиган (ишлар бажариладиган ва хизматлар кўрсатиладиган) жойларда аҳоли билан онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали ҳисоб-китобни амалга оширишда пул маблағларининг тўлиқ ҳисобга олинишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Савдо фаолиятини амалга ошириш вақтида фуқаролардан онлайн НКМ ёки виртуал кассаларни қўлламаслик тўғрисида келиб тушган мурожаатлар Солиқ кодексининг 139-моддасига асосан тадбиркорлик субъекти фаолиятида сайёр солиқ текширувини ўтказишга ва натижалари бўйича ушбу кодекснинг 221-моддасига асосан корхонага нисбатан молиявий жарима қўллашга хамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига мувофиқ корхона мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Қува тумани Давлат

солиқ инспекцияси