Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 9 Users Statistics phone helpline


Аёллар муаммолар ўрганилди

×

 2021-02-25 15:53:30    635

Download pdf
Print out


Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғига асосан 2021 йил 19 февраль куни Фарғона вилояти Маъмурий судининг раиси Д.Махаматов, Фарғона вилояти маъмурий судининг судьяси У.Ахмедов, Фарғона вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ф.Хатамқулов, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раиси У.Орипов, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Рахимов, жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси З.Омонов ва суд ходимларидан иборат ишчи гуруҳи Қува туманига ташриф буюриб, Қува тумани Қорақум маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини хал этишга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда иштирок этишди. Йиғилишда туман ҳокими Х.Умаров, ҳоким ўринбосарлари иштирок этиб, Қува тумани ҳудудида истиқомат қилиб келаётган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилди. Мурожаат этган аёллар муаммолари ўз ўрнида ўрганилди.

Йиғилишда давлат раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Қува туманидаги 1-сектор ҳудудида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган жами 21 нафар хотин-қизлар мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул қилинган хотин-қизларнинг 13 нафари (ёки 61%) суд-ҳуқуқ масалаларида8 нафари (ёки 38%) эса ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.

Шундан, 21 та (ёки 100%) мурожаатлар оғзаки равишда қабул қилинди. Жами суд-ҳуқуқ масалаларидаги 13 та мурожаатлардан 8 таси (ёки 38%) бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 5 та (ёки 23, %) мурожаат жойида ижобий ҳал этилди; 6 та (ёки 28%) мурожаатлар бўйича ижроси назоратга олинди.

Ижобий ҳал этилган 5 та мурожаатлар яъни, ишлаган даврини умумий меҳнат стажига қабул қилиш, уй-жойга қонун бўйича мерос гувоҳномаси бериш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги аризалари олиниши белгиланди.

 

 

Жавлонбек Обидов 
Жиноят ишлари бўйича Қува тумани 
судининг девонхона мудири