Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Китобхон ҳамшира” кўрик танлови ўтказилди

×

 2022-11-12 18:58:23    228

PDF yuklash
Chop etish


Маънавиятимизнинг юксалиши, онг ва савия даражамизнинг кўтарилиши ҳамда руҳий оламимизнинг камолга етиши айни китоб мутолааси жараёни билан боғлиқдир. Китоб тўғри йўлга бошловчи, ҳамиша одамларни ҳаёт ҳақиқатига тик боқишга ундайдиган, билимларимизни бойитувчи хазинадир. Китоб инсонни тўғри йўлга бошлайди. Энг оғир дамларида содиқ дўст, ҳамроҳ бўлади.

 

“Тиббиёт ҳодимлари куни” муносабати билан тиббиёт ҳодимлари иштирокида ўтказилган “Китобхон ҳамшира” кўрик танловидан кўзланган асосий мақсад соҳа ҳодимларини китоб мутолаасига янада қизиқтиришга қатилди.

 

Тиббиёт ходимларининг билими ва дунёқарашини ошириш, ўзбек ҳамда жаҳон бадиий адабиётига бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида ўтказилган кўрик танловда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларнинг тиббиёт ҳодимлари иштирок этдилар.

 

Кўрик танловда иштирокчилар ўзлари ўқиган асарлардан саҳна кўринишлари намойиш этишди, шунингдек уларнинг билимлари синовдан ўтказилди. Тадбир давомида янграган куй қўшиқлар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.

 

Тадбир давомида туман ҳокими Ҳалимжон Умаров ҳамда сектор раҳбарлари сўзга чиқиб тиббиёт ҳодимларини байрам билан муборакбод этди ҳамда иштирокчиларнинг билим ва солҳиятларини юқори баҳолади.

 

Эслатиб ўтамиз кўрик танлов ғолиблари туманда ўтказиладиган “Тиббиёт ҳодимлари куни” байрам тадбирида тақдирланади.