Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Акбаробод маҳалласида байрам кўтаринки руҳда нишонланди

×

 2023-03-15 17:54:01    194

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда байрамлар кўп. Бу байрамлар орасида баҳорнинг илк кунларида нишонланадиган Наврўз байрами алоҳида ўрин тутади. Чунки, шарқона янги йил – Наврўз байрами эзгулик, баҳрикенглик, ҳалоллик, покизалик, бунёдкорлик фазилатларини ўзида мужассам этади. Инсонлар ўртасида ушбу юксак туйғуларни кенг тарғиб қилиш билан умуминсоний аҳамиятга эга.

 

Айни кунларда туманимизнинг хар бир маҳалласида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан миллий қадриятларимизни тараннум этувчи байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда. Акбаробод маҳалласида ўтказилган тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар бетакрор ва унутилмас таассуротларга эга бўлдилар.

 

Байрам тадбири аввалида туман ҳокими Халимжон Умаров сўз олиб, меҳр-оқибат, саҳоват, яшариш ва янгиланиш каби тушунчаларни ўзида мужассам этган Наврўз байрами билан барчани самимий табриклади ва янги кунда юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилади.

 

Байрам тадбири давомида куйланган гўзал куй-қўшиқлар, ўлан ва лапарлар ҳамда жажжи болажонлар томонидан ижро этилган баҳорий тароналар байрам меҳмонларига хуш кайфият улашди.

 

Шунингдек, ўзида миллийлигимизни акс эттирган либослар, миллий ҳунармандчилик ва миллий таъаомлар кўргазмалари ташкил этилиб, бу ерга ташриф буюрганлар кўнглида илиқ таассуротлар уйғотди.

 

Тадбир давомида туман ҳокимлиги томонидан ўзининг интилиши ва жамиятдаги фаоллиги билан аҳоли орасида барчага ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ маҳалла фаолларига эсдалик совғалари топширилди.

 

Наврўз тантаналари туманимизнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.