Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фуқаролар мурожаати ўрганилди.

×

 2023-05-22 14:01:00    215

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлар орқали Қува тумани “Пастки Хонобод” МФЙда жойлашган ҳозирги кунда туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида бўлган “Шахид мозор” қабристонининг бир қисмида масжид ташкил қилиш масаласида қилингган мурожаат туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.

 

Ўрганишлар давомида ҳудуддаги фуқароларга масжид ташкил қилиш ҳақидаги мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 612-сон қарори шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь кунги “Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”га 3-сонли қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 30 октябрда 3071-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган)га асосан диний ташкилотни ташкил этиш, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, диний ташкилотлар фаолиятининг қўшимча кафолатлари, диний ташкилотни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш, маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон мурожаатга илова қилинадиган ҳужжатлар тартиблари тўғрисида тўла тўкис тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ҳозирги кунда туман ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида бўлган “Шахид мозор” қабристони ҳудудида жойлашган собиқ норасмий намозхонани маҳалла фуқаролар йиғини балансига ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 23-моддаси
3-бандида, эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) фақат шу участка белгиланган тартибда олиб қўйилганидан сўнг (сотиб олингандан) амалга оширилиши, шунингдек, ер майдонлари туман захира ерлари ҳисобига қайтариш мазкур кодекснинг 36-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкинлиги белгилаб қўйилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан туман (шаҳар) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер майдонларини ажратиш ва заҳиралашга оид ваколатлари бекор қилинганлиги тушунтирилди.