Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БАЙРАМ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛЛАНДИ

×

 2020-12-19 17:25:59    655

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш тараддудидаги халқимизга янада кенг қулайлик яратиш, аҳолини сифатли, айни чоғда арзон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида савдо-ярмаркалари ташкил этилди. Бу саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ҳамда фермерларнинг туманимиз аҳолиси учун ўзига хос байрам туҳфасидир.


Юртдошларимизнинг юз-кўзларида бугунги дориламон кундан мамнунлик, эртасига бўлган ишонч ҳисси зуҳр этган. Савдо-ярмаркаси Янги йилни зўр қувонч ва хаяжон ила кутаётган, байрам дастурхонини қай тариқа безатиш, меҳмонларни қандай таом ва пишириқлар билан сийлаш лозимлиги хусусида режалар тузиб юрган аёллар билан гавжум, айниқса.


Савдо-ярмаркасини ташкиллашда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, мева-сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари яқиндан ёрдам беришмоқда. Улар ўзларининг сара маҳсулотлари билан байрам ярмаркасида қатнашмоқдалар. Шунингдек, ярмаркада хусусий тадбиркорлар томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам совғалари, турли-туман пишириқлар ва ширинликлар савдоси ҳам йўлга қўйилган. Умуман олганда, байрам ярмаркасида 50 турдан зиёд қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотлар сотилмоқда. Эътиборлиси шундаки, бундаги барча маҳсулотларни банк пластик карталари орқали ҳам сотиб олиш мумкин.


Расталар барча турдаги маҳсулотлар, ҳатто, писта, бодом, ёнғоқ, баргак каби қуруқ мевалар билан тўлдирилган. Уларнинг нархи бозордагига нисбатан 25-30 фоиз арзонлиги эътиборга молик.

Бугун байрамолди ярмаркасига ташриф буюрган ҳар қайси инсон бундаги файзу бараканинг гувоҳи бўлиши тайин. Бинобарин, мазкур ярмарканинг ташкил этилгани аҳолига янада қулайлик яратиб, савдо маданиятини юксалтириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга хизмат қилаётир. Бу мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мантиқий давоми, эътибор ва чексиз ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир.

 

Т.Холматов

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати раҳбари