Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Кува туманида сайёр суд мажлиси ўтказилди
2022-06-27 10:48:56 389
Кува туман хокимяти биносида жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида муқаддам судланиб, тайинланган жазолар тегишли қисмини ўтаган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тўлиқ ахлоқан тузалиш йўлиги ўтган, жазодан ўзига тегишли ва тўғри хулоса чиқариб олган, жазони ўташ даврида қайта жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган, интизомий жавобгарликка тортилмаган 9 нафар маҳкумларга нисбатан Кува туман ИИБ томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.
Тадбир сўнггида суд раиси мазкур ҳудуд аҳолиси иштирокида улар истиқомат қилаётган маҳаллада содир этилган жиноят иши юзасидан чиқарилган суд ҳукми ва хусусий ажримни ўқиб эшиттирди.
Бундан ташқари, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.