Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Судлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.
2022-07-05 09:38:49 463
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.Юқоридаги Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят суди судьяси Д.Халикназарова ваКува туман суди раиси З.Омонов тумандаги "Иттифок", "Кайрима" хамда "Найман" МФЙ биносида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди ва уларни ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоб берилди.