Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 15 пользователей Статистика телефон доверия


“Дўстлик фестивали” кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

×

 2022-08-02 22:44:33    386

Скачать PDF
Печать


Ҳар бир инсоннинг шахсий календарида қизил ранг билан белгиланган алоҳида аҳамиятга эга саналар бўлади. Ушбу  кунни ҳам улар қаторига қўшиб қўйишингиз мумкин: 30 июль – Халқаро дўстлик куни.

 

Дўстлик масофа танламайди, тил, дин ёки ирқ билан чегараланмайди. У нафақат инсонларни, шунингдек халқларни ва давлатларни ҳам ўзаро ҳурмат, ишонч асосида бирлаштиради.

 

Маданият ва санъат фестиваллари нафақат халқлар дўстлигининг янада мустаҳкамланишига, балки мамлакат имижининг юксалишига ҳам хизмат қилади. Бунинг яққол исботи сифатида туманимиздаги Ахмад ал-Фарғоний мажмуасида 30 июль – Халқаро дўстлик куни муносабати ўтказилган “Дўстлик фестивали” концерт дастурини яққол мисол қилсак бўлади.

 

Кўтаринки руҳда ўтган байрам тадбирида ўндан ортиқ халқлар, шунингдек, ўзбек миллий куй ва қўшиқлари, рақслари намойиш этилди. 

 

Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, ҳамкор ташкилотлар, туманимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари, узоқ йиллар турли соҳаларда самакрали меҳнат қилган фахрийлар иштирок этдилар.

 

Тадбирда сўз олганлар шундай тинч ва осийишта юртда бир оиладек яшаб келаётганимизга шукрона келтирдилар.