Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Депутатлар томонидан ўрганилди.
2022-09-12 16:14:59 326
Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Қува туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбарияти билан биргаликда туманда “Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича “Болалик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 25-сон умумий ўрта таълим мактабида "Марғилон Сарбон Қурилиш" МЧЖ (лойиҳа қиймати 658 млн. сўм) ҳамда 57-сон умумий ўрта таълим мактабида "Вера Макс Фергана" ХК томонидан (лойиҳа қиймати 650 млн. сўм) олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳолатини ўргандилар.
Депутатлар хусусан 57-сон умумий ўрта таълим мактабидаги таъмирлаш ишлардан қониқиш хосил қилмадилар ва бу борада тегишли раҳбар ва масъулларга ўз фикрларини етказдилар.Депутатлар шунингдек, мазкур мактабларда таълимни ташкил этилиш жараёнини ҳам ўргандилар. Ўқувчиларни дарсликлар билан таъминланишларидаги камчиликларни тезкор бартараф этиш ва бир қатор бошқа масалалар бўйича мактаблар раҳбариятига тегишли тавсиялар берилди.