Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 11 пользователей Статистика телефон доверия


Қува туман ҳокимлигининг расмий муносабати

×

 2022-10-04 11:14:16    302

Скачать PDF
Печать


“Зўр тв” телеканалининг “Бу кун” дастури орқали эфирга узатилган лавҳада Қува туманидаги “Иттифоқ” маҳалласи идораси учун маъмурий бино йўқлиги боис сарсон бўлиб, турли жойларга кўчиб юришга мажбур бўлишаётгани, бу каби муаммолар тумандаги 8 та МФЙнинг маъмурий биноси йўқлиги ҳақида сўз юритилган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қува туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади. Бугунги кунда тумандаги Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғини биносини янгитдан қуриб бериш юзасидан туман ҳокимининг 2021 йил 27 ноябр кунги “фуқаро Хайдаров Иззатилло Гайратовичга Давлат шерикчилик асосида тумандаги “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган бўш ер майдонига “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинига маъмурий бино қуриб бериш ҳамда ободонлаштириш шарти  билан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 145-11-156-Q/21-сонли қарори қабул қилиниб, тадбиркор томонидан бугунги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Тадбиркор томонидан молиявий муаммолар сабаб қурилиш ишлари вақтинча тўхтаб қолган эди. Мавжуд камчиликлар бартараф этилиб, бинонинг биринчи қавати қурилиб, иккинчи қаватида ғишт териш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Шунингдек тумандаги маъмурий бинолари маънан эскирган Саноатчилар, Гўзал, Ғалаба, Пандигон, Юқори Қўрғонча, Каттақишлоқ ва Намуна маҳалла фуқаролар йиғинларининг биноларини Давлат ҳусусий шерикчилиги асосида қуриб бериш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда.