Размер шрифта цвет картина

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 10 пользователей Статистика телефон доверия


“Ёшлар дафтари”га киритилган Қувалик ёшларга тикув машиналари ва пайвандлаш дастгоҳлари тарқатилди.

×

 2022-11-18 11:13:24    276

Скачать PDF
Печать


Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни якка тартибда тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш энг долзарб масалалардан биридир. Бу борада Қува туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Қува тумани 1-сектор штабида ўтказилган тадбир ҳам ёшларнинг банлигини таъминлаш, уларнинг ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашишга қаратилди.

 

Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров, Ёшлар ишлари агентлиги, туман Давлат солиқ инспекцияси иштирок этган тадбирда 1-сектор ҳудудидаги 14 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга субсидия асосида тикув машиналари ва пайвандлаш дастгоҳлари топширилди.

 

Тадбир давомида туман ҳокими ёшлар билан бўлган суҳбат давомида уларга якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида яна қандай ёрдам зарур бўлса, ҳокимлик ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан етарлича имконият яратилиши, шартнома асосида буюртмалар топиб берилиши таъкидлади.