Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Ҳайдовчи ичган эдими?
2022-11-28 12:59:14 247
Сўнгги йилларда йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайгани туфайли фуқароларга турли жароҳатлар етиши, айрим ҳолларда эса жабрланувчиларнинг ҳалок бўлишаётгани, судлар томонидан “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларини бузувчи шахсларга муросасиз бўлишга, айниқса спиртли ичимликлар ичиб транспорт бошқарган шахсларга нисбатан кескинроқ жазо тайинлаб, бундай турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун қоидабузарларга жазо муқаррарлигини таъминлаш долзарб талабга айланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддасида спиртли ичимлик ичиб транспорт воситасини бошқарган шахсга, мазкур кодекснинг 136-моддасида эса транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан бўйин товлагани учун тегишли жазолар назарда тутилган. Мазкур қонун нормаларида ҳуқуқбузарларга нисбатан икки хил жазо тури қўлланиши ва жазоларнинг бир мунча оғирлиги бугунги кунда ўзининг ижобий натижасини бераётгани, транспорт воситасини спиртли ичимлик ичиб бошқариш ҳолатлари анча камайгани ҳеч кимга сир эмас.
Шу билан бирга суд амалиётида учраётган юқоридаги ҳуқуқбузарликка оид яна бир ҳолатга ҳам эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз. Яъни, айрим ҳолларда кўрсаткич ортидан қувиб, спиртли ичимлик ичмаган ҳайдовчиларга нисбатан қонунга хилоф тарзда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни расмийлаштириш каби салбий ҳолатлар ҳам мавжуд.
ЖИБ Қува тумани судида мазмунан кўриб чиқилган, О.Мусаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 135-моддаси 1-қисми ва 136-моддаси 1-қисми билан юритилган маъмурий иш ҳам бир мунча “бўрттирилган” бўлиб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра, О.Мусаев 2022 йил 2 март куни соат 2045да ўзининг “Damas” русумли автомашинасини суғурта полиси ҳужжатисиз, Қува тумани, Қўшкечик қишлоғида бошқаргани ва унинг маст ҳолда транспорт воситаси бошқарганини аниқлаш бўйича текширувдан ўтишдан бўйин товлагани баён этилиб, унга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Суд муҳокамасида томонлар кўрсатуви эшитилиб, ишда мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган далиллар синчковлик билан ўрганиб чиқилди ҳамда воқеа содир бўлган куни ҳуқуқбузар О.Мусаев автомашинасини суғурта полиси ҳужжатисиз бошқаргани, аммо спиртли ичимликлар ичмагани, уни тўхтатган ЙҲХБ ЙПХ ходими Р.Абдурахмоновнинг таклифи билан Қува тумани тез тиббий ёрдам бўлимига келгани, аммо у ерда уни спиртли ичимликлар ичган ёки ичмагани бўйича текширишмагани, ўзи текширувдан бош тортмагани, ЙҲХБ ЙПХ ходими тузган далолатномага имзо қўйиб берганини баён этди. Қува тумани тез тиббий ёрдам бўлими навбатчи врачи Ш.Саримсақов ҳам тиббий бўлимда наркология бўлинмаси ва спиртли ичимлик ичган шахсларни текшириш учун махсус аппарат мавжудлиги, аммо О.Мусаев текширувдан ўтказилмагани, ҳолатга гувоҳ бўлган тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси И.Холматов эса ҳуқуқбузар О.Мусаев тиббий текширувдан бўйин товламаганини баён этишди.
Воқеа содир бўлган куни О.Мусаевга нисбатан маъмурий баённомалар тузган ЙҲХБ ЙПХ инспектори Р.Абдурахмонов томонидан унга бириктирилган “Body Camera”си ишлатилмагани сабабли судга ҳодиса видеоёзувлари тақдим этилмади.
Суд, ҳуқуқбузар О.Мусаевга оид маъмурий ишни атрофлича кўриб чиқиб, юқоридаги далилларни эътиборга олиб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 136-моддаси 1-қисмида кўрсатилган қилмиш аломатлари йўқлиги сабабли, ишнинг мазкур қисмини МЖтК 271-моддаси 1-қисми 1-бандига мувофиқ ҳаракатдан тугатди ҳамда ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган ЙҲХБ ЙПХ инспектори Р.Абдурахмонов томонидан йўл қўйилган қонунбузилишини муҳокама қилишлик ва келгусида масъул ходимлар томонидан ҳайдовчиларнинг юқоридагидек ҳуқуқ ва манфаатларини бузилишини олдини олиш учун вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига тақдимнома чиқарди.
Зафаржон Омонов,
Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судини раиси.