Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
“Баҳор” маҳалласида электр таъминоти яхшиланади
2022-11-29 16:34:47 271
Бугунги кунда Қува туманидаги Электр тармоқлари корхонаси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Қува туманининг чегараолди ҳудуди ҳисобланган Баҳор ҳамда Мой қишлоқларининг электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ушбу маҳалла аҳолисини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 2 км электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, электр тармоқларида таъмирлаш ишлари, шунингдек эскирган электр таянч устунлар янги бетон таянч устунларга алмаштирилмоқда. Натижада ҳудуддаги 200 дан ортиқ хонадонларнинг электр энергияси яхшиланмоқда.