Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Қува туманидаги назрат постлари қачон очилади?
2020-08-21 17:36:43 679
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Қува туманининг валломатлари халқ дардини қачон тушунади?” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 12 август кунги 43-сонли йиғилиш баёнига асосан карантин тартибларини босқичма-босқич юмшатиш белгилаб қўйилган.
Қува туманини Андижон вилоятининг Асака, Мархамат ва Шахрихон туманлари билан боғловчи чегара ҳудудларига ўрнатилган назорат масканлари олинмаганлиги юзасидан билдирилаётган эътирозлар юзасидан Фарғона вилоятида коронавирус пандемияси тарқалишини олидини олиш ва унга қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек назорат масканларини олиш бўйича ҳали ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Лекин Фарғона вилоятига Ёзёвон тумани орқали кириш мумкин.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки Асака тумани ва Қува тумани ҳокими ўртасида келишмовчилик туғилди дейилган фикрлар мутлақо мантиққа тўғри келмайди. Фуқароларимиздан бундай ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолган бўлар эдик.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати