Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
“Тошкент” МФЙ Мурувват кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи фуқаро М.Холматованинг EFFECT.UZ интернет-нашрига йўллаган видеомурожаати юзасидан
2020-08-30 17:13:38 788
EFFECT.UZ интернет-нашрига “Тошкент” МФЙ Мурувват кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи фуқаро М.Холматова томонидан йўлланган видеомурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Даъвогар Қува тумани ҳокимлиги Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Холматова Махбубахон Абдумуталовна томонидан Қува тумани “Тошкент” МФЙ “Мурувват” кўчаси ҳудудида жойлашган 300,0 кв.м ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларини жавобгар ҳисобидан буздирилиши, ер майдони асл ҳолига келтириш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2018 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Жавобгар М.Холматова суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб ёзган кассация шикояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 13 декабрь кунги ажрими билан қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Ушбу фуқаролик иши бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Қува тумани бўлими томонидан ҳал қилув қарорига тушунтириш сўралган ва фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 19 мартдаги ажримига асосан тушунтириш бериш ҳақидаги ариза қаноатлантирилиб, МИБ туман бўлимига тушунтириш берилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 19 март кунги тушунтириш бериш тўғрисидаги ажримига нисбатан жавобгар М.Холматова норози бўлиб апелляция тартибидаги хусусий шикоят киритган. М.Холматованинг шикояти Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти суди Апелляция инстанциясининг 2019 йил 17 май кунги ажримига асосан ФИБ Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 19 март кунги ажрими бекор қилинган ҳамда МИБ туман бўлимининг тушунтириш бериш ҳақидаги аризаси рад қилинган.
Суднинг ушбу ажримидан норози бўлиб даъвогар Қува тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида шикоят киритган ва шикоят Олий суднинг 2019 йил 4 октябрдаги ажримига кўра асослар мавжуд эмас деб топилган. Жавобгар М.Холматованинг янги очилган ҳолат ҳақидаги шикоят аризаси ФИБ Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 25 сентябрдаги ажримига асосан туман ҳокимлигининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган .2019 йил 18 ноябрь куни туман ҳокимлиги томонидан ФИБ Фарғона туманлараро судига даъво ариза билан қайтадан мурожаат этган. Суднинг 2020 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгар М.Холматова ҳисобидан буздириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Суднинг ушбу қароридан норози бўлиб жавобгар М.Холматованинг ёзган апелляция шикояти ФИБ Фарғона вилояти судида 2020 йил 24 март кунига белгиланган эди, бироқ эълон қилинган Карантин сабабли, ишни кўриш 2020 йил 22 май кунги қарорига асосан М.Холматованинг апеляция шикояти рад этилган ва биринчи инстанция судининг М.Холматова ҳисобидан буздириш тўғрисида қарори ўз кучида қолдирилган.
Шунингдек, вилоят архив бошқармаси томонидан 2019 йил апрел ойида хўжалик дафтарига асосланиб берилган маълумотномада Пўлат Вахобовга тегишли Тошкент МФЙ Мурувват кўчаси 28-уйга тегишли маълумотномада ер майдони кўрсатилмаган.
2020 йилнинг апрел ойида хўжалик дафтарига асосланиб берилган маълумотномада эса ер майдони кўрсатилган.
Шу ўринда яна бир нарса алоҳида эътибор қаратмоқчиман. Узоқ йиллардан буён туман марказида жойлашган Мурувват кўчаси ташландиқ ҳолга келиб қолган эди. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу кўчанинг 800 метр қисми асфалтлаштирилиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди, ташландиқ ҳолга келиб қолган бўш ер майдонларига замонавий савдо марказлари қурилди. Бунинг натижасида М.Холматова яшаб турган ҳонадонининг орқа қисмида ўзига тегишли бўлмаган яъни 300 кв.метр ер-майдонини ноқонуний ўзлаштириб бетон девор билан ўраб олган. Бунинг натижасида ушбу кўчадаги автомобиллар харакатига халал бермоқда. М.Холматованинг уй-жойимни туман ҳокимлиги бузмоқда деган иддаоси ўринсиз. Чунки суднинг қарорига асосан ноқонуний ўзлаштирилган 300 кв.метр ер майдонини ўраб олинган бетон деворлар бузилиши назарда тутилган. М.Холматованинг уй-жойи ва мавжуд томорқа майдонига хеч қандай зиён етказилмайди.
Шунингдек мурожаатда келтирилган яна бир иддаолардан бири яъни туман ҳокими қабул қилмаётганлиги юзасидан келтирилган эътирозлар ҳам ўринсиз. Сабаби туман ҳокими ҳамда туман сектор раҳбарлари томонидан белгиланган режа жадвал асосида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилиб фуқаролар мурожаатлари ўрганилмоқда ва мавжуд муаммолар қонуний бартараф этилмоқда. Туман ҳокимлигига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар ҳам тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилиб ҳал этилмоқда.
Умуман олганда, журналист материал тайёрлаш жараёнида ҳис-ҳаяжонга берилмасдан адолат билан ёндашиши лозим. Шундагина баъзи тушунарсиз ҳолатлар, ҳокимликнинг обрўсини тўкиш кабилар бўлмайди.
Қува туман ҳокимлиги ахборот хизмати