Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Зиёратгоҳлар ободлиги – қалбларимиз поклиги
2020-10-12 21:06:45 875
Юртимиз ўзининг муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлари, азиз-авлиёлар мангу қўним топган мақбаралари билан машҳур. Зеро, улуғ зотлар қайси гўшада яшашни ихтиёр этса, ўша жойда маънавий-руҳий покланиш рўй бериши билан бирга, боғу роғлар, соя-салқин оромгоҳлар бунёд этилган.
Муқаддас масканларни сақлаш ва қадрлаш, халқимиз онгида аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром туйғуларини шакллантириш билан бирга, ҳар бир қадамжо ва зиёратгоҳни ободонлаштириш, янада файзли, тароватли гўшага айлантириш, бу борада маънавий-маърифий тарғибот ишларини кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Қува туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилаётир. Бугунги кунда туманда 8 та масжид, 34 та маданий мерос объекти ва муқаддас қадамжолар мавжуд. Улардан 23 таси археология ёдгорлиги, 4 таси архитектура ёдгорликлари, 3 таси монументал ёдгорлик ва 4 таси диққатга сазовор жойдир.
Туманда жойлашган "Мундалиқ ота", "Қува шаҳарчаси", "Такён тепа", "Рус мозор тепа", "Гулобод тепа", "Оқ тепа", "Жар тепа", "Чимён тепа" "Лайлак уя тепа", "Ёмон жар тепа", "Салим тепа", "Зиндон тепа", "Оқ ота бува" тепалиги, "Қўрғонча тепа" , "Ўра боши тепа", "Янги чек тепа", "Чилла мозор тепа", "Бўстон ота тепа", "Тол мозор " қабрлари, "Қоровул тепа", "Тегирмон тепа", "Кетмон тепа", "Қува шаҳристони" каби археология ёдгорликларининг тарихи эрамиздан аввалги I-XII асрларга тааллуқли бўлиб, ҳозирда "Қува шаҳристони" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш бўйича таклифлар тайёрланган.
Мазкур масканларда ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Қува туман ҳокими Равшанбек Қурбонов тумандаги “Хўжа Ахрор Вале” ҳамда “Хўжам пошшо” зиёратгоҳларига ташриф буюриб бу ерда ободонлаштириш ишларини олиб бориш ва ушбу зиёратгоҳларни ўзгача қиёфа акс эттириши бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бердилар. Бу бўйича лойиҳа ишлаб чиқилиб тез фурсатларда ободонлаштириш ишларини якунлаш бўйича келишиб олинди.
Бундан кўзланган асосий мақсад бу ерга ташриф буюрувчи зиёратчиларга қулай шароит яратиш ҳамда бу ерда туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар ташрифини ошириш.
Зеро муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар маънавий ҳаётимиз кўзгуси. Шундай экан, бу масканларни обод этиш, зиёратчилар учун қулай шароит яратиш барчамизнинг вазифамиздир.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот ҳизмати