Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам
2020-10-24 10:44:10 945
Бугун, 24 октябрь куни эрта тонгда Қува тумани ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда аҳоли вакиллари, уюшмаган ёшлар, корхона, ташкилолот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мадиёржон Туримов сўзга чиқиб, эрталабда пиёда юриш ва эрталабки бадантарбия машғулотларининг саломатлик учун фойдалари ҳақида гапириб, барчамиз ушбу машғулотларни кундалик одатимизга айлантиришимиз кераклиги ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг барча иштирокчилар тумандаги “Гулобод” МФЙда жойлашган туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол ўйингоҳида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар.